Жаҳон | 23:04 / 10.09.2018
7493
1 дақиқада ўқилади

Америкалик яккакурашчи Жефф Монсон Россия шаҳарларидан бирининг депутатига айланди

Фото: Антон Денисов / РИА Новости

Америкалик аралаш яккакураш жангчиси (MMA) Жефф Монсон Москва вилоятининг Красногорск шаҳри думасига сайловларда ғалаба қозонди. 

Спортчи депутатлик сайловларида “Единая Россия” партиясидан иштирок этган. 

Монсон сайловларда иштирок этмоқчилигини июль бошида маълум қилган. Бундан аввалроқ – май ойи охирида 47 ёшли спортчи Россия фуқаросига айланганди. У бунинг учун АҚШ фуқаролигидан воз кечган. Бундан ташқари, Монсонда тан олинмаган Луганск халқ республикаси паспорти ҳам бор.

Монсон Россияга ва Собиқ иттифоққа муҳаббатини яширмайди. У бир неча бор жангларга Собиқ иттифоқ мадҳияси остида чиққан. 

Спортчи ўз фаолияти давомида 86 та жанг ўтказиб, улардан 59 тасида ғалаба қозонган ва 29 тасида мағлубиятга учраган. Битта дуранг натижа қайд қилган.

Мавзуга оид