Экологик фалокатда фақат Россия манфаат олиши мумкинлиги маълум бўлди
Глобал исиш натижасида Россия Шимолий денгиз йўли орқали ўзининг «Сувайш канали»ни яратиб, иқтисодий манфаатларга эришиши мумкин. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.
Россия, Хитой ва юкларни ташиш соҳасида манфаатдор бўлган тижорат компаниялари музликлар эриши мавсумида Шимолий денгизи йўли Мисрнинг Сувайш канали муқобили бўлади, деб умид қилмоқда. Кемалар музликлар нисбатан кам бўлган Арктикадан юриши мумкин, бу эса транзит вақти ва ёқилғига харажатларни қисқартиради.
Газетага кўра, йўналишнинг аксарият қисми Россия иқтисодий зонасидан ўтади ва бу сувлардан ўтадиган кема Шимолий денгиз йўли маъмуриятидан рухсат олишга мажбур бўлади. Бундан ташқари, Москва навигация ҳамда музёрарлар ёрдами учун пул олади. Шу тариқа, у стратегик савдо йўналишини назорат қилади ва навигация ҳамда музёрарлар иши учун даромадга эга бўлади. Яқин вақт ичида Шимолий денгиз йўли муҳим бозорга айланиши мумкин, деб ҳисоблайди Калифорния университетининг география профессори, Арктикада денгиз кемалари йўли сценарийсини моделлаштирган Лоуренс Смит.
Searoutes веб-сайти ҳисоб-китобларига кўра, Жанубий Кореядан Германияга йўл олган кемага Жанубий Африканинг Яхши Ният буруни орқали ўз манзилига етиб олиш учун 46 кун, Сувайш канали орқали - 34 кун, Шимолий денгиз йўли орқали эса - фақатгина 23 кун талаб этилади. Ҳозир бу йўналишда транзит июлдан октябргача амалга оширилиши мумкин.
Шимолий денгиз йўли Россиянинг Европа қисми ва Узоқ Шарқ ўртасидаги энг қисқа денгиз йўли бўлиб, Шимолий Муз океани денгизлари ва қисман Тинч океани бўйлаб ўтади. Унинг узунлиги 145 минг километрдан ортиқ.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024