Фан-техника | 23:53 / 10.09.2018
12511
2 дақиқада ўқилади

Kia’нинг янги 8 ўриндиқли кроссовери модалар намойишида “дебют қилди”

Kia’нинг янги 8 ўриндиқли кроссовери New York Fashion Week мода ҳафталиги доирасида модельер Брандон Максуэлл намойиши вақтида илк бор кўрсатилди. Telluride деб номланган кроссовер фермерча услубда тақдим қилинган. Бунга Техаснинг қишлоқ муҳити илҳомлантирган. Янги моделнинг расмий тақдимоти 2019 йил январда Шимолий Америкадаги халқаро автосалонда бўлиб ўтади.

Фото:  Kia 

Машинанинг ўзига жалб қилувчи жиҳати табиий ёғочдан ишланган безак элементлари ва чарм билан ишлов берилган салони бўлди. Чармдан шунингдек эшиклар дастаги ва ён ойналар корпусларини безашда фойдаланилган. Бундан ташқари, машина бампер ва остоналар ҳимояси, чиғир, шноркел, захира ғилдираги учун маҳкамлагич ва томга ўрнатиладиган багажник, 20 дюймли ғилдирак дисклари билан жиҳозланган. Машинанинг юкхонасида металл ва чарм ишлатилган. 

Фото:  Kia 

Дастлабки маълумотларга кўра, Kia Telluride модели Quoris седанининг V-симон 6 цилиндрли двигатели ҳамда 238 от кучига эга 2 литрли “турботўртлик” билан жиҳозланади.

Фото:  Kia 

Машинанинг АҚШда савдога чиқарилиши 2019 йил бошига режалаштирилган.

Мавзуга оид