Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мундиалга йўл: Ўзбекистонда Kia x FIFA 2026™ мижозлар ўртасидаги танлов ғолиблари аниқланди
Kia Uzbekistan мижозлари учун январ ойида бошланган ва икки ой давом этган кенг кўламли ташаббус якунланди. Акция бренд автомобилларининг янги харидорлари ва сервис хизматларидан фойдаланувчиларни бирлаштирди. Ғолиблар FIFA 2026™ Жаҳон чемпионатида миллий терма жамоанинг тарихий ўйинларига гувоҳ бўлади ва уни стадиондан туриб қўллаб-қувватлайди.
Фото: Kia
Янги мижозлар учун 2026 йил 28 февралгача бутун мамлакат бўйлаб расмий дилерлик марказларида янги Kia автомобилини харид қилиш кифоя эди ва улар автомат тарзда даъвогарга айланишди.
Амалдаги автомобил эгалари икки вариантдан бирини танлаши мумкин эди: Kia’нинг расмий сервис хизмат кўрсатиш марказида режали техник хизмат кўрсатишдан ўтиш ёки осма тизими, филтрлар, аккумулятор, иситиш ва кондиционерлаш тизими, электрон бошқарув блоки, шиналар ва бошқа узелларни текширишни ўз ичига олган махсус сервис хизмат кўрсатиш пакетини расмийлаштириш. Ҳар бир пакет ёки ТХК ютуқли ўйинда иштирок этиш ҳуқуқини берарди.
15 март куни барча йўлланма эгалари аниқланди: 6 нафар автомобил харидори ва сервис марказининг 3 нафар мижози. Омадли иштирокчилар Instagram’даги @kia__uzbekistan саҳифасининг жонли эфирида футбол бўйича миллий терма жамоа фан-клуби раиси Абдураҳмон Фозилов томонидан ишга туширилган рандомайзер орқали аниқланди.
Уларни бу йилги асосий спорт тадбири муҳитига тўлиқ шўнғиш кутмоқда. Сафар доирасида турнир ўйинлари чипталари, халқаро авиақатновлар, ички трансферлар ҳамда АҚШ ва Мексикадаги меҳмонхоналарда жойлашиш назарда тутилган.
Компания аввалроқ хабар берганидек, параллел равишда болалар танлови ҳам ўтказилди. Унда иштирокчилар катта футбол ҳақидаги орзуларини акс эттирган видеоларини тақдим этишди. Энг кўп балл тўплаган ва ҳакамлар ҳайъатининг энг юқори баҳосини олган нукуслик 11 ёшли Жаҳонгир Содиқов (@djaha_ili_djoha) ғолиб деб топилди.
Ташаббус бренднинг мижозлар билан алоқани мустаҳкамлаш ва автомобил эгалигидан ташқари ёрқин таассуротлар яратиш стратегиясининг бир қисмига айланди.
Телефон: (+998) 55-500-83-33
Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:00 / 26.03.2026
Орзу ўйин майдонига тушганда: Ўзбекистонда Kia x FIFA 2026™ болалар танлови ғолиби аниқланди
19:00 / 16.02.2026
Kia 2025 йил натижаларини сарҳисоб қилди ва Ўзбекистонда 2026 йилга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини белгилаб берди
15:00 / 10.02.2026
Kia футбол бўйича FIFA 2026™ жаҳон чемпионати ўйинларига 9 та йўлланмани ўйнамоқда
11:00 / 03.02.2026