Жаҳон | 01:06 / 10.09.2018
31986
1 дақиқада ўқилади

Тинч океани қаърида сирли излар топилди

Тинч океанининг Мексика ва Гавайи орасидаги қисмида 4 минг метр чуқурликда баъзи олимларнинг фикрича номаълум учар жисм томонидан қолдирилган бўлиши мумкин бўлган сирли излар топилди.

Фото: National Oceanography Centre

2,5 метр узунликка ва 30 сантиметр чуқурликка эга бўлган излар Саутгемптондаги Миллий океанографик марказ олимлари томонидан чуқур сув ости роботи ёрдамида аниқланган. Британиялик олимлар излар топилган жойда тоғ-кон ишлари ёки илмий операциялар ўтказилганини истисно қилишган ҳамда излар балиқлар ёки чуқур сув ости жонзотлари томонидан қолдирилиш учун ҳаддан зиёд катталигини таъкидлаб ўтишган.

Олимлардан бири доктор Ли Маршнинг айтишича, таҳлил излар тасодифий тарзда жойлашмаганини кўрсатган. Мутахассис ушбу излар жуда кам ҳолатларда бундай катта чуқурликка шўнғийдиган китлар томонидан қолдирилган бўлиши мумкинлигини айтган. 

Мавзуга оид