Тошкентда “Мерседес”да уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган ҳайдовчи қидирилмоқда
Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи Феруза Исроилова ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 2 сентябрь куни ўғли Боситхўжа Баҳодиров бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли автомашинада уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Б.Баҳодировни қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Ўз ўрнида, фуқароларимиз Боситхўжа Баҳодиров ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига бориб ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024