Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўз уйини сотаман деб фирибгарлик қилган она-бола қўлга олинди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
7 сентябрь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил июль ойида А.Г. исмли аёл ва бирга яшовчи ўғли Л.Г. ўзлари яшаб келган уйни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи С.Т.ни номига мерос сифатида ўтказиб, С.Т.нинг доимий пропискаси бўлмаганлиги сабабли уйни унинг номига расмийлаштириш имкони йўқлигини била туриб, ундан алдов йўли билан 64 000 АҚШ долларини олган ва С.Т. республика ҳудудида бўлмаганлигидан фойдаланиб, уйни бошқа шахсга сотиб юборган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, она-бола қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
11:40
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026