Apple компанияси муваффақиятининг асосий сири нимада?
Маркетолог Тришиа Левассер Стив Жобс мисолида нима учун маркетинг қадриятлардан бошланиши кераклиги ҳақида сўзлади ҳамда бизнесдаги “вазифа”, “мақсад” ва “қадриятлар” тушунчасига изоҳ берди.

Маркетинг қадриятларингиздан бошланади
Стив Жобс нафақат Apple компаниясининг асосчиси ва бош директори, балки бренднинг яратувчиси ҳам эди. Шубҳасиз, у маҳсулотлар билан “яшар” ва ходимларни қандай рағбатлантиришни биларди.
Бренднинг яратувчиси бўлиш учун реклама бўлимида ишлаш шарт эмас. Бундай одамлар ҳамма ерда бор. Бу компаниянинг ҳақиқий ишқибозлари ва маҳсулот тўғрисидаги ўз ҳикоялари билан ўртоқлашишни истайдилар. Бундай яратувчанлик асосчи ва бош директорлардан бошланиши керак. Агар раҳбарнинг ўзи ташкилот нима билан шуғулланишини билмаса, ходим ва мижоз буни қаердан англаши керак? Асосчилар Стив Жобсга ўхшаган бўлишлари лозим.

Қадрият, вазифа ва мақсадни аниқлаш
Стив Жобс ва Тим Кук ўз ходимларини қандай рағбатлантириши борасидаги фикрлардан аввал компания қадрият, вазифа ва мақсади нима эканига ойдинлик киритамиз. Чунки бу инструментлар брендни яратиш асоси ҳисобланади. Улар мижозларни жалб этиш ва ушлаб қолиш учун зарур.
Қадриятлар: ташкилот ходимлари томонидан амал қилинадиган, қабул қилинган қоида ва тамойиллар. Асосий қадриятлар компания вазифаси таърифида санаб ўтилади.
Вазифа: компания моҳияти ва мавжудлиги сабабини аниқлайдиган, мақсад ва фалсафангизни таърифлайдиган қисқача баён. Вазифангиз “Биз нима қиламиз? Қандай бизнес билан шуғулланамиз” каби саволларга жавоб бериши керак. Бу компания функцияси, бозорлар ва рақобатдаги афзалликларни тез ва оддий аниқлашда ёрдам беради.
Мақсад: асосчи эришишни истаган нарса. Бу компаниянинг келажакдаги жозибадор образи, идеали ёки орзуси.
Асосчи сифатида ўз компаниянгизнинг вазифаси ва мақсадини жамоангизга етказишингиз ва уларда ишонч уйғотишингиз зарур. Apple буни қуйидагича амалга оширди.
Apple – ҳозирда инновация ва дизайн тимсоли. Бироқ компаниянинг йўли ота-онанинг кичик гаражидан бошланган. Бу оддий муваффақият эмас. Бари мақсад ва вазифадан бошланган. Компания ривожланиши давомида бироз ўзгарди, шунга қарамай, улар ходимларни рағбатлантириш, уларни самарали ишлаш ва инновацияларга бўлган рағбатини оширишда давом этмоқдалар.

Apple компаниясининг 2017 йилдаги вазифаси:
“Apple компанияси Mac ноутбукларини ишлаб чиқаради, OS X, iLife, iWork ва бошқа дастури таъминот билан бир қаторда дунёдаги энг яхши шахсий компьютерларни яратади. Ўз плеерлари ва машҳур iTunes Apple интернет-дўконлари сабаб рақамли мусиқа оламида инқилоб қилди”. AppleiPhone ва App Store ёрдамида телефонлар оламини барчага бошқа томондан кўрсатишга муваффақ бўлди. iPad туфайли мобиль медиа ва рақамли технологияларнинг кейинги тақдирини белгилайди.
Бу баёнотда компания ҳозир нима билан шуғулланаётгани ва келажакда нимани режалаштираётгани кўрсатилган. Компаниянинг жорий ишларини кўрсатиш учун муайян маҳсулотларни ёдга олади, бироқ уларни санаб ўтиш ҳар доим ҳам ўринли эмас.

Apple компаниясининг 2017 йилдаги мақсади
“Биз яхши маҳсулотлар яратиш учун мавжудмиз ва бу ўзгармайди. Диққатимизни доимий равишда инновацияларга қаратамиз. Гўзаллик оддийликда эканига ишонамиз. Биз маҳсулотларимиз асосидаги муҳим технологияларни назорат қилишимиз кераклигига ишонамиз ва аҳамиятли ҳисса қўшиш мумкин бўлган бозорлардагина иштирок этамиз. Бир неча энг муҳим ва аҳамиятли лойиҳаларга диққатни қаратиш учун минглаб лойиҳаларга “йўқ” деймиз. Ходимларимизнинг жамоавий руҳиятига ишонамиз. Бу бизга ўзгалар бажара олмайдиган ишларни амалга ошириш имконини беради. Мазкур қадриятлар шу қадар чуқур илдиз отгани сабаб, Apple компаниясининг ишлари узоқ келажакда муваффақиятли давом этишига ишонамиз”.
Apple компаниясининг мақсади деталларга эътибор қилган ҳолда ёзилган. Шунинг учун ходимларни йўналтиришда ёрдам беради. Сиз ҳам шу каби узоқ мақсадни ёзишингиз шарт эмас. Ўзингизга мос келадиган кўринишда амалга оширинг. Аксинча, деталларга бой тарзда ёзилган мақсад ўзингизга зарар қилиши мумкин – одамлар чалғиши мумкин. Apple’да эса бундай батафсил маълумот ўсиш ва ривожланиш давомийлигини таъминлаш учун компаниянинг ёндашувини акс эттирмоқда. Унда оддийликка бўлган муҳаббат ёдга олинган. У Apple’нинг маҳсулот дизайни ва ишлаб чиқилишидаги ажралмас ёндашув.
Унда инновация, Apple бозорларни қай даражада синчковлик билан танлаши ёдга олинади. Шунинг учун Apple интерфейс ва маҳсулотнинг қулайлиги билан донг таратган.
Мавзуга оид

17:55 / 23.04.2025
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди

09:03 / 21.04.2025
iPhone 17 Pro ғилофи суратлари смартфон камераси дизайнини ошкор қилди

16:11 / 12.04.2025
Apple Индонезияда смартфон сотишга рухсат олди

21:17 / 10.04.2025