«Хонобод» сиҳатгоҳи - саломатлигингиз гарови
Бугунги кунда Ўзбекистонда саломатликни тиклаш ва дам олиш учун энг яхши масканлардан бири ҳисобланган Хонобод сиҳатгоҳи барчани ўз хизматларидан фойдаланишга чорлайди.
Хонобод – водийнинг гўзал табиатли, мусаффо ҳаволи, экотуризм учун қулай ҳудуди. Бу ерда Сиз ҳордиқ чиқариш билан бирга бетакрор табиат манзараларидан завқ оласиз. Сиҳатгоҳда мижозларга юқори сифатли хизмат кўрсатиш учун барча қулайликлар мавжуд. Кенг ва ёруғ хоналар энг сўнгги замонавий тиббиёт ускуналари билан таъминланган.
Бу ерда ёпиқ спорт зали, тренажёрлар билан жиҳозланган заллар, ёпиқ сузиш ҳавзаси мавжуд. Очиқ спорт майдонларида ҳатто профессионал атлетлар шуғулланиши учун ҳам барча қулайликлар муҳайё.
“Хонобод”да Сиз водийнинг энг малакали шифокорлари назорати остида бўласиз. Шу билан бирга, жаҳон стандартларига мувофиқ физиотерапия хоналарида керакли даволаниш муолажаларини оласиз.
Сиҳатгоҳда қуйидаги хизмат турлари тақдим этилади:
Соғломлаштирувчи жисмоний тарбия – бу махсус жисмоний машқларни қўллаш асосида даволаш, профилактика ва тиббий реабилитация усуллари тўплами.
Сузиш ҳавзаси алоҳида соғломлаштириш-спорт хизматларини таклиф этиш ва оммавий спорт тадбирларини ўтказиш учун барча шарт шароитларга эга. Сузиш бир олам ижобий кайфият бағишлаш билан бирга мушакларни мустаҳкамлайди, иммунитетни оширади.
Физиотерапия муолажалари – тиббиётнинг энг қадимги даволаш ва профилактика йўналишларидан бири. Физиотерапия оғриқни камайтириш, шиш ва яллиғланишни бартараф этиш учун мўлжалланган самарали даволаш усули ҳисобланади.
Даволовчи ванналар – сувли физиотерапевтик муолажа. Бунда сувнинг ҳар хил турларидан фойдаланилади. Чучук ва минерал сувлар ишлатилади.
Шарко души – қон айланиш тизимининг нормал ишлашини тиклашда ёрдам беради, организмнинг ҳимоя тизимини фаоллаштиради ва бўғим касалликлари ўтишини енгиллаштиради.
Парафин билан даволаш асосида қон ва лимфа алмашинуви яхшиланади, тўқима алмашинуви даражаси ошади. Тери озиқланиши ва трофикаси унинг чўзилувчан ва майин ҳолатга келишини таъминлайди.
Фитотерапия – ўтлар ёрдамида даволаш иммунитетни мустаҳкамлашда, организмни токсин ва шлаклардан тозалашда салмоқли ёрдам кўрсатади.
Шунингдек, массаж, функционал диагностика, тор мутахассислар кўриги, кедр бочкасида парлаш каби қатор қўшимча хизматлар ҳам бор.
Бундан ташқари, кино зали, кўнгилочар дастурлар ва экскурсиялар сиҳатгоҳда ўтказган кунларингизга янада файз бағишлайди.
Манзил: Андижон вилояти, Хонобод шаҳри, Хонтоқ кўчаси
Телефон: +99871 150 86 86
Телеграм: t.me/honododsihatgohi
Сайт: www.xonobod-sihatgoh.uz
Реклама ҳуқуқи асосида