Дунёдаги энг митти давлатлардан бири ўз космик агентлигини ташкил этмоқда
Люксембург коинот технологияларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи стартапларни молиялаштириш учун коинот агентлиги ва 100 млн долларлик жамғарма ташкил этмоқда. Бу ҳақда Люксембург бош вазири ўринбосари Этьенн Шнайдер Financial Times нашрига маълум қилди.
Шнайдернинг айтишича, NASA’дан фарқли, Люксембург коинот агентлиги ракеталар учиришни режалаштирмай, балки “коинот соҳасидаги корхоналар”га эътиборни қаратмоқчи. “Биз коинотни забт этувчи давлат бўлмоқчимиз ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз”, деб айтган Шнайдер. Унинг айтишича, Европа Иттифоқи “бу бозорни америкаликларга қолдирмаслиги керак”.
2017 йил августда Люксембург ўз ҳудудида жойлашган компания ва тижорий гуруҳларга “коинот захираларини ўзлаштириш”да иштирок этишга рухсат берган илк давлат бўлди. Шу муносабат билан коинот технологиялари билан шуғулланувчи 150 дан кўпроқ компания, институт ва ташкилот Люксембургда қўним топишга рухсат олиш учун ушбу давлат ҳукуматига мурожаат қилган. Улардан 20 таси билан келишувга эришилган.
Аввалроқ Люксембург АҚШ ва Европа Иттифоқидаги ҳамкорлар билан бирга астероидларда камёб металлар ва минералларни олиш режасини ишлаб чиққанди. Гап Ерда кам учровчи, бироқ астероидларда етарлича миқдорда мавжуд бўлган материалларни олиш мақсадида коинот соҳасини яратиш ҳақида бормоқда. Мутахассисларнинг айтишича, бу астероидлар Ойдан анча узоқда, аммо Марсдан яқинроқ, яъни коинот қурилмалари ета оладиган масофада жойлашган.
Экспертларнинг баҳолашича, бундай соҳани яратиш қиймати ўн миллиардлаб долларни, бозор ҳажми эса триллионлаб долларни ташкил қилади.
Мавзуга оид
11:30 / 15.08.2024
Фридман Люксембургдан 16 млрд доллар талаб қиляпти
07:55 / 23.05.2024
Фридман Люксембургдан қарийб 16 млрд доллар талаб қилмоқда
08:11 / 04.09.2023
Ўзбекистон-Люксембург ўртасида илк сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
23:27 / 30.07.2021