Жаҳон | 00:04 / 12.09.2018
8069
1 дақиқада ўқилади

Туркия Ғарбни Идлибга ҳужум қилишга йўл бермасликка чақирди

Фото: U.S. Army / Spc. Anthony Zendejas IV

Анқара Ғарб давлатлари ва бутун дунё ҳамжамиятини Суриянинг Идлибидаги ҳарбий амалиётни тўхтатишга чақиради. Бу ҳақда Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Қалин маълум қилди. 

“Биз дунёҳамжамияти, Ғарб давлатлари, АҚШни Идлибга ҳужум қилиниши олдини олишда кўмак кўрсатишга чақирамиз. Барча томонлар бу жараёнга мазмунан ёндашиб, яқин икки кун ичида Идлибдаги вазиятни тартибга солиш йўлидаги барча тўсиқларни бартараф этадиган сиёсий қарор бўйича келишувга эришишларига умид билдирамиз”, деб айтган Қалин журналистларга.

Идлиб вилояти ҳудуди ҳозирда Суриянинг ҳукумат кучлари томонидан деярли назорат қилинмаяпти. У ерда қуролланган мухолифат жангарилари ҳамда Москва ва Дамашқда таъкидланаётгандек, бир қатор гуруҳлар террорчилари жойлашган.

Мавзуга оид