Жамият | 14:11 / 13.09.2018
38500
1 дақиқада ўқилади

Мактабда таътилларнинг муддатлари қандай белгиланган?

Фото: fondkarimov.uz

 “Ҳуқуқий ахборот” канали мактабда таътилларнинг (каникул) белгиланган муддатлари ҳақида маълумот берди.

Унга кўра:

кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Мавзуга оид