Ўзбекистон молия вазирига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 10 сентябрдаги 3938-сонли қарорига асосан Дилшод Шуҳратович Султонов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи - вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.

Дилшод Султонов 1980 йилда туғилган, маълумоти олий, иқтисодчи. 2002 йилда Тошкент темир йўллари ва транспорт институтини тамомлаган.
Молия вазирлиги тизимида иш фаолиятини 2003 йилдан бошлаган. 2003-2012 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Солиқ сиёсати бошқармаси бош иқтисодчиси, бўлими бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи. 2013-2017 йилларда Молия Вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи, Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори лавозимларида самарали фаолият юритган.
2017 йилнинг сентябр ойидан ҳозирги кунгача Дилшод Султонов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молия вазирлигида янги тайинловлар юз берганди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2025
-
Эронлик режиссёр филми Канн кинофестивали бош мукофотини қўлга киритди
Жаҳон | 15:44
-
Жо Байден саратонга чалингани эълон қилинганидан кейин биринчи марта омма олдида кўриниш берди
Жаҳон | 15:23
-
«Украина учун яна бир қўрқинчли тун». Россия яна Украинани ёппасига ўққа тутди
Жаҳон | 14:00
Мавзуга оид

14:07 / 08.01.2025
Қорақалпоғистон Республикасига Иқтисодиёт ва молия вазири тайинланди

14:12 / 15.11.2024
Дилшод Султонов шаҳар ҳокимлигидан ҳам кетди

19:59 / 07.08.2023
Вазир ўринбосари ҳоким лавозимига туширилди

15:30 / 07.08.2023