Light | 16:22 / 14.09.2018
11381
6 дақиқада ўқилади

Baskin Robbins ҳақида 15 қизиқарли факт

Яқинда маълум бўлдики, дунёга машҳур қаҳвахона тармоқларидан бири Baskin Robbins Тошкентда ўз фаолиятини бошламоқда. Биз дунёни забт этган ушбу савдо белгиси ҳақида ўзимизнинг кичик тадқиқотимизни ўтказиб, унинг натижасига кўра 15 та қизиқ фактни эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

1. Табиий таркиб

Baskin Robbins музқаймоқлари табиий қаймоқ, мевалар, табиий пюре ва оралиқ сурмалар, резавор мева ва ёнғоқлардан иборат, зарарли ингредиентлар ва пальма мойисиз ишлаб чиқарилади. Хуллас, Baskin Robbins музқаймоқлари ортидан бораётиб ўзингиз ва болаларингиз саломатлиги учун бехавотир истеъмол қила олишингиз мумкинлигига ишончингиз комил бўлиши мумкин.

2. Турли хил таъмлар

Baskin Robbins компанияси – музқаймоқ турлари борасида дунёда етакчи ҳисобланади.Baskin Robbins музқаймоқлари 1000 хилдан ортиқ таъм турларига эга! Ҳар ким ўзи ёқтирган таъм ва мазани топа олади. “Бизлар таклиф этаётган таъмлар барчага бирдек ёқмаслиги мумкин, бироқ ҳар бир таъм ким учундир албатта энг севимлидир”, - дейди Бартон Баскин. “Биз музқаймоқ эмас, балки хурсандчилик сотамиз”, - дейди Ирвин Роббинс.

Фото: Baskin Robbins

3. Миллиардлар ишончи

Baskin Robbins 76 йиллик фаолияти давомида нафақат бутун дунёга машҳур бўлди, балки дунёнинг 54 мамлакатида истиқомат қилувчи миллиардлаб инсонлар ишончини қозона олди. Бу рақам яна ўсишда давом этмоқда.

4. Энг йирик қаҳвахона-музқаймоқлар тармоғи

Ҳа, албатта, бу ҳақиқатдан ҳам бутун ер шаридаги энг йирик музқаймоқ қаҳвахоналари тармоғидир. 2018 йилнинг июлида 8 мингинчи савдо нуқтаси очилди.

5. Baskin Robbins да ишлаган машҳурлар

Барча компаниялар ҳам собиқ ходимлари орасида 2 президент борлиги билан фахрлана олишмайди. Бу АҚШнинг 44-президенти Барак Обама ва Ҳаити республикасининг 42-президенти Рене Гарсия Преваль, ёшлик чоғларида Baskin Robbins қаҳвахонасида ишлашган.

6. Бутунжаҳон сифат назорати

Бу жиҳат ҳақиқатдан ҳам эътиборга лойиқдир. Baskin Robbins музқаймоғини қаерда татиб кўрманг, сиз бир хил маза ва сифатни ҳис қиласиз. Бунинг сабаби, компания маҳсулотлари халқаро сифат стандартларининг кўп даражали текширувидан ўтишидир. Юқори сифат эса, музқаймоқ ишлаб чиқариш технологиясининг тўлиқ назорат қилиниши натижасида таъминланади.

7. Савдо белгисидаги 31 рақами

Baskin Robbins савдо белгисига эътибор бериб қараганингизда 31 рақамига кўзингиз тушади. Бу нимани англатади? Baskin Robbins қаҳвахоналарида мижозларини ҳар куни кутишади ва бутун ойнинг ҳар бир кунида биттадан янги таъмли, мазали музқаймоқ таклиф эта олишади. Яъни бир ой мобайнида ҳар куни қаҳвахонага ташриф буюриб, музқаймоқни тановул қилишингиз мумкин ва таъмлар асло такрорланмайди.

Фото: Baskin Robbins

8. Музқаймоқнинг йирик улуши

Baskin Robbins музқаймоқ шари ҳақиқатдан ҳам катта ҳажмда. Музқаймоқни думалоқ шаклга келтиришга доир махсус услуб сабаб (Baskin Robbins ўзи атайлаб ходимларини бунга ўргатади), музқаймоқ шарчаси стандарт ўлчамдан сезиларли даражада катта ва одатдагидек 50 грамм эмас балки 70 грамм бўлади.

9. Шакарсиз музқаймоқ

Baskin Robbins севимли мижозларининг саломатлигидан қайғуриб, музқаймоқларнинг шакарсиз махсус турларини ишлаб чиқди. Эндиликда, қанд миқдорини назорат қиладиган ва парҳез тутаётганлар учун ҳам музқаймоқлар мавжуд. Baskin Robbins бир неча тур шакарсиз музқаймоқлар ишлаб чиқаради.

10. “Лайт” музқаймоқлари

Айнан шу, юқоридаги сабабларга кўра, Baskin Robbins ёғ миқдори кам бўлган музқаймоқларни ҳам ишлаб чиқаради. У калорияларни ҳисоблаб юрувчилар учун жуда мос келади.

11. Музқаймоқли коктейллар

Baskin Robbins музқаймоқларидан тайёрланадиган коктейллар мазасини ҳеч бир сўз билан таърифлаб бўлмайди. Қолаверса, улар ҳам бутунлай табиийдир.

12. Мазали қаҳва

Baskin Robbins ресторанларидаги қаҳва ҳақида алоҳида сўз юритиш жоиз. Махсус танлаб олинган нав ва тўғри тайёрланганлиги сабабли қаҳва ҳақиқатдан ҳам жуда мазалидир. Ташриф буюринг ва бунга шахсан ишонч ҳосил қилинг.

13. Десертлар ва янги пиширилган пишириқлар

Baskin Robbins маҳсулотлари фақатгина музқаймоқ, коктейл ва қаҳва билан чегараланиб қолмайди. Таомномада ҳар доим совуқ десертлар ва янги пишириқлар мавжуддир. Шундай экан, энг инжиқ мижоз ҳам ўзига ёққан таом топа олади.

14. Baskin Robbins ни болалар севишади

Baskin Robbins деса, болалар ақлларини йўқотишади десак муболаға бўлмайди. Катталар ҳам улардан холи эмас. Baskin Robbins қаҳвахонасига бир марта ташриф буюргач, у ерга қайта ва қайта қайтгингиз келади.

Фото: Baskin Robbins

15. Кафеларнинг қулай жойлашиши

Baskin Robbins кафелари ҳар доим мижозларга қулай жойларда жойлашган. Ҳар бир киши Baskin Robbins кафесига кириб, музқаймоқдан тамадди қилиш, болалик бахти, беғуборлигидан баҳра олиш ниятида бир неча 10 дақиқа қолиш учун сабаб топа олади...

P.S.: Сиз билан ушбу ҳайратомуз музқаймоқни татиб кўриб, юқоридаги фактлар қанчалик ҳақиқатга мос келишини текшириб кўра олишимизга оз фурсат қолди.

Ўзбекистонда фаолиятини бошлаш арафасида турган Baskin Robbins янгиликларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.

Фейсбук: fb.com/baskinrobbins.uzb

Инстаграм: instagram.com/baskinrobbins.uzb

Телеграм: t.me/baskinrobbins_uzb

Мавзуга оид