Яқинда маълум бўлдики, дунёга машҳур қаҳвахона тармоқларидан бири Baskin Robbins Тошкентда ўз фаолиятини бошламоқда. Биз дунёни забт этган ушбу савдо белгиси ҳақида ўзимизнинг кичик тадқиқотимизни ўтказиб, унинг натижасига кўра 15 та қизиқ фактни эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.
1. Табиий таркиб
Baskin Robbins музқаймоқлари табиий қаймоқ, мевалар, табиий пюре ва оралиқ сурмалар, резавор мева ва ёнғоқлардан иборат, зарарли ингредиентлар ва пальма мойисиз ишлаб чиқарилади. Хуллас, Baskin Robbins музқаймоқлари ортидан бораётиб ўзингиз ва болаларингиз саломатлиги учун бехавотир истеъмол қила олишингиз мумкинлигига ишончингиз комил бўлиши мумкин.
2. Турли хил таъмлар
Baskin Robbins компанияси – музқаймоқ турлари борасида дунёда етакчи ҳисобланади.Baskin Robbins музқаймоқлари 1000 хилдан ортиқ таъм турларига эга! Ҳар ким ўзи ёқтирган таъм ва мазани топа олади. “Бизлар таклиф этаётган таъмлар барчага бирдек ёқмаслиги мумкин, бироқ ҳар бир таъм ким учундир албатта энг севимлидир”, - дейди Бартон Баскин. “Биз музқаймоқ эмас, балки хурсандчилик сотамиз”, - дейди Ирвин Роббинс.

3. Миллиардлар ишончи
Baskin Robbins 76 йиллик фаолияти давомида нафақат бутун дунёга машҳур бўлди, балки дунёнинг 54 мамлакатида истиқомат қилувчи миллиардлаб инсонлар ишончини қозона олди. Бу рақам яна ўсишда давом этмоқда.
4. Энг йирик қаҳвахона-музқаймоқлар тармоғи
Ҳа, албатта, бу ҳақиқатдан ҳам бутун ер шаридаги энг йирик музқаймоқ қаҳвахоналари тармоғидир. 2018 йилнинг июлида 8 мингинчи савдо нуқтаси очилди.
5. Baskin Robbins да ишлаган машҳурлар
Барча компаниялар ҳам собиқ ходимлари орасида 2 президент борлиги билан фахрлана олишмайди. Бу АҚШнинг 44-президенти Барак Обама ва Ҳаити республикасининг 42-президенти Рене Гарсия Преваль, ёшлик чоғларида Baskin Robbins қаҳвахонасида ишлашган.
6. Бутунжаҳон сифат назорати
Бу жиҳат ҳақиқатдан ҳам эътиборга лойиқдир. Baskin Robbins музқаймоғини қаерда татиб кўрманг, сиз бир хил маза ва сифатни ҳис қиласиз. Бунинг сабаби, компания маҳсулотлари халқаро сифат стандартларининг кўп даражали текширувидан ўтишидир. Юқори сифат эса, музқаймоқ ишлаб чиқариш технологиясининг тўлиқ назорат қилиниши натижасида таъминланади.















