Жаҳон | 00:40 / 14.09.2018
8645
1 дақиқада ўқилади

Грецияда пляж устига қоя кўчиб тушди 

 Грециянинг Закинф оролидаги Навайо пляжи устига қоя кўчиб тушиши оқибатида етти киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ekathimerini хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, Навайо пляжи Иония оролларидаги диққатга сазовор маскандир. У тик қоялар билан ўралган бўлиб, бу ерга фақат қайиқда келиш мумкин.

Фото: cmjornal.pt


Видеолавҳада қоянинг кўчиб тушиши ва пляжда дам олаётганларнинг жон ҳолатда ҳар тарафга қочиши акс этган. Бир нечта қайиқ ағдарилиб кетган.
Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида одамлар жиддий жароҳатланмаган. Уларнинг аксариятига ўша ернинг ўзида ёрдам кўрсатилган. Фақатгина чехиялик сайёҳ касалхонага ётқизилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид