Ўзбекистон | 09:15 / 14.09.2018
4485
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда Марказий Осиё ва Ҳиндистоннинг нуфузли «ақл марказлари» вакиллари мажлиси бошланди

Фото: ZME Travel

2018 йилнинг 13 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида «Ҳиндистон – Марказий Осиё» мулоқотининг 5-мажлиси ўз ишини бошлади. Унда минтақа ва Ҳиндистоннинг нуфузли «ақл марказлари» вакиллари иштирок этмоқда. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Олимлар ва экспертлар томонидан Марказий Осиёдаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, барқарор ривожланишга хавф ва таҳдидлар билан биргаликда курашиш масалалари юзасидан фикр алмашилмоқда.

Мажлис якунига кўра сиёсат, иқтисод, хавфсизлик ва маданият соҳаларида минтақа давлатларининг Ҳиндистон билан ҳамкорлигини чуқурлаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси ТИВ қошидаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий маркази томонидан Халқаро ишлар бўйича Ҳиндистон кенгаши билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган.

Мавзуга оид