Жаҳон | 08:26 / 15.09.2018
23591
1 дақиқада ўқилади

«Флоренс» довулининг дастлабки қурбонлари ҳақида хабар қилинди

Фото: REUTERS

АҚШ шарқий соҳилларига етиб келган "Флоренс" довули оқибатида камида тўрт киши қурбон бўлди, деб хабар берди Америка ОАВ. Қурбон бўлганларнинг барчаси Шимолий Каролинада истиқомат қилган.

Уилмингтон шаҳрида дарахтнинг оила жамулжам бўлиб ўтирган уй устига қулаши натижасида она ва унинг фарзанди ҳалок бўлган, ота эса касалхонага олиб кетилган.

Пэндер округида тез ёрдам шифокорлари йўллардаги тўсиқлар сабабли юрак хуружига учраган аёлнинг уйига ўз вақтида етиб кела олмаган.

Ленуар округида эса бир эркак кучли шамол вақтида генераторни улаш чоғида ҳалок бўлган. Ушбу ҳодиса тафсилотлари маълум қилинмаган.

Аввалроқ Bloomberg ахборот агентлиги “Флоренс” довулидан кўриладиган зарар камида 27 млрд долларни ташкил қилиши мумкинлигини ҳисоблаб чиққанди. 

Мавзуга оид