Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Путин билан учрашув олдидан Идлибга оғир техника жўнатди
Фото: hurriyet.com
Туркия Суриянинг Идлиб вилоятига охирги вақтдаги энг катта партиядаги оғир техникани жўнатди. Бу ҳақда Туркия қуролли кучларига иқтибос келтирган ҳолда Hürriyet нашри маълум қилди. Бу 16 сентябрда, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви арафасида юз берди.
Танк ва бошқа зирҳли техника ортилган 50 та транспорт воситасидан иборат конвой Идлибдаги Жиср аш-Шуғур шаҳрига етиб келган. Бу ерда Туркия армиясининг 12 та кузатув пунктидан бири жойлашган. Маълум қилинишича, Эрдўған Идлибдаги қуролли кучлари кучайтирилишини тинч аҳолини ҳимоя қилиш зарурати билан тушунтирмоқда.
Идлиб вилояти айни вақтда Сурияда мухолифатнинг қуролланган отрядлари томонидан назорат қилинаётган охирги йирик вилоят бўлиб қолмоқда.
Путин 17 сентябрда Сочида Эрдўған билан Идлибдаги вазиятни муҳокама қилиш учун учрашди.
13 сентябрда Сурия ҳукумат қўшинлари Идлиб ва Ҳама вилоятларидаги жангариларга қарши ҳужум бошлади. Россиялик ҳарбийлар ушбу манёврларда иштирок этишмаган.
Мавзуга оид
10:04 / 31.01.2026
Сурия ҳокимияти ва курдлар кенг қамровли келишув тузди
19:30 / 21.01.2026
Сурияда курдлар мухторияти тугатилди
15:22 / 19.01.2026
Германияда Сурия раҳбари аш-Шаръанинг ташрифига қарши акциялар ўтказилади
10:40 / 19.01.2026