Жаҳон | 07:44 / 05.05.2026
2013
1 дақиқада ўқилади

Туркияда яшаш рухсатномаси учун тўлов миқдори ошгани рад этилди

Туркия Миграция бошқармаси ва Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси тўлов миқдори ошгани ҳақидаги хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

Фото: AP

Ижтимоий тармоқларда Туркияда яшаш гувоҳномаси (Ikamet izni) учун бож 1 майдан бошлаб 930 фоизгача ошгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Туркия Миграция бошқармаси хабарига кўра, яшаш учун рухсатнома тўловлари ҳар йили Ғазначилик ва молия вазирлиги томонидан белгиланади ва ҳозир ҳеч қандай ўзгариш юз бермаган.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳам тўлов миқдори ошгани ҳақидаги хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

«Мазкур хабарлар расмий манбалар томонидан тасдиқланмаган ҳамда ҳуқуқий асосга эга эмас. Туркия Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция бош бошқармаси (Göç İdaresi Başkanlığı) томонидан ушбу масала юзасидан расмий ўзгариш ёки қўшимча қарор эълон қилинмаган», дейилади хабарда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид