Жаҳон | 10:50 / 17.09.2018
5373
1 дақиқада ўқилади

Столтенберг НАТО Россиянинг "киберҳужум"ларига жавоб қайтарилиши мумкинлигини айтди

Фото: РИА Новости / Владимир Трефилов

Россия томонидан "киберҳужум" уюштирилган тақдирда НАТО ўз низомининг бешинчи моддасини қўллаши мумкин, деди альянснинг бош котиби Йенс Столтенберг Axios порталига берган интервьюсида.

"Автоматик равишда эмас. Бу киберҳужум хусусиятига боғлиқ", — деди у агарда Россия НАТОга қарши киберҳужум уюштирадиган бўлса 5-модда қўлланиладими-йўқми, деган саволга жавобан.

Бош котиб НАТО миссиялари ва операциялари давомида халқаро ҳуқуққа мувофиқ равишда кибервоситалардан фойдаланилиши мумкинлигини айтди.

"Улардан масалан, ИДга қарши фойдаланилган, аммо НАТО томонидан эмас, НАТО иттифоқчилари томонидан", — деди Столтенберг.

НАТО низомининг 5-моддасида "шартномага аъзо Европадаги ёки Шимолий Америкадаги бир ёки бир нечта томонга қуролли ҳужум барчага нисбатан ҳужум деб баҳоланади" деган банд мавжуд.

Россия турли мамлакатлардаги сайловларга киберҳужумлар орқали аралашганлиги ҳақидаги айбловларни рад этиб келмоқда. 

Мавзуга оид