Ўзбекистон | 16:16 / 17.09.2018
3181
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ Европа минтақавий бюросининг 68-сессиясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюросининг 68-сессиясида иштирок этмоқда. 53та давлатни бирлаштирган ЖССТнинг Европа минтақавий бюросига Ўзбекистон ҳам аъзо ҳисобланади. Бу ҳақда Kun.uz’га Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Жорий йил 17 сентябрь куни Италия пойтахти Рим шаҳрида бошланган мазкур нуфузли сессияда инсон саломатлиги билан боғлиқ қатор муҳим масалалар, жумладан, 2018 йилда Европада соғлиқни сақлаш ҳолати,  тиббиёт ва аҳоли фаровонлигини қўллаб-қувватлаш, минтақада барқарор ривожланиш учун инсон саломатлигини янада яхшилашга қаратилган кўплаб йўналишлар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

ЖССТ Европа минтақавий бюросининг 68-сессияси 20 сентябрга қадар давом этади.

Мавзуга оид