Илғор технологиялар маркази резидентларига солиқ ва божхона имтиёзлари берилди
“Инновацион фаолиятни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Norma’нинг ёзишича, биринчидан, Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маҳаллий илмий ишланмаларни жорий қилиш ва тижоратлаштиришни кўзда тутадиган илмий стартапларга грантлар ёки фоизсиз қарз ажратади. Бунда инвесторлар камида 30% миқдорида ўз маблағларини киритишлари лозим.
Эслатиб ўтамиз, Жамғарма президентнинг 29.11.2017 йилдаги ПФ-5264-сон Фармони билан Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси негизида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган.
Иккинчидан, Илғор технологиялар маркази тузилмасида Инновацион стартап-акселератор ва стартап-инкубатор ташкил қилинади. У ерда юқори технологияли кичик компаниялар учун лаборатория асбоб-ускуналари, ишлаб чиқариш майдонлари ва офис хоналари имтиёзли шартларда 2 йил муддатга ижарага тақдим этилади (Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилган ҳолда давр 5 йилгача узайтирилиши мумкин).
Эслатиб ўтамиз, Илғор технологиялар маркази Президентнинг 19.04.2018 йилдаги ПҚ-3674-сон қарори билан “Юқори технологиялар ўқув-экспериментал маркази” Давлат корхонаси негизида ташкил этилган.
Бундан ташқари, Илғор технологиялар маркази резидентлари 2022 йил 1 январгача қуйидагилардан озод қилинди:
• ер солиғи;
• фойда солиғи;
• юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
• ягона солиқ тўлови;
• ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган хом ашё ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари).
Солиқ кодексининг 30-моддасига биноан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тақдим этилмайди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат расман эълон қилингандан кейин мазкур шарҳга имтиёзларнинг юридик асоси бўйича аниқлаштириш киритилади.
Мавзуга оид
21:19 / 07.07.2021
Жисмоний шахслар ЯТТ сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?
10:06 / 02.07.2021
130та давлат халқаро солиқ тизими киритилишини маъқуллади
11:27 / 27.06.2021
Соядаги иқтисодиёт: Одамлар нега солиқдан қочиш ва яширин даромад олишга интилишади?
15:37 / 18.06.2021