Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Хитойдан товарларга қўшимча божлар жорий этилишини эълон қилди
Фото: AFP
АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойдан маҳсулотларга қўшимча божлар жорий этилиши ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Reuters.
Таъкидланишича, гап 10%лик божлар ҳақида кетмоқда - бу тахминан 200 миллиард доллар. Янги тарифлар 24 сентябрдан кучга киради.
Шу билан бирга, Қўшма Штатлар президенти агар Хитой АҚШдан фермерлик ёки саноат маҳсулотларига қарши жавоб чораларини кўрса, зудлик билан божларни кучайтириш бўйича кейинги босқичга ўтиш кераклигини айтган. Бунда гап 267 миллиард долларлик божлар ҳақида кетяпти.
Агентликнинг таъкидлашича, янги тарифлар жорий этилиши керак бўлган товарларнинг дастлабки рўйхатидан смарт-соатлар, болалар автоўриндиқлари ҳамда бошқа товарлар чиқариб ташланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Эронни уйғурларни нефтга «алмаштиришда» айблаганди.
Мавзуга оид
08:28
Ўзбекистонда 15 турдаги маҳсулот учун хомашёга импорт божлари бекор қилинади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
01:15 / 22.02.2026
Трамп глобал божларни 15 фоизга оширишини эълон қилди
20:59 / 21.02.2026