Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ сенати Ўзбекистондаги янги элчини тасдиқлади
Даниэл Розенблюм АҚШ Сенати томонидан 18 сентябрь куни Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги янги элчиси сифатида тасдиқланди. Бу ҳақда АҚШ Сенати расмий сайти хабар бермоқда.
Сенатнинг баёнотида Даниэл Розенблюмнинг аввалги фаолияти қайд этилган. Улардан энг муҳимлари - Афғонистондаги тинчликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалиёт, минтақавий хавфсизликни ҳимоя қилиш, халқаро муаммоларга қарши курашишда фаол иштирок этиш, Ўзбекистонда ислоҳотларни тезлаштириш бўйича саъй-ҳаракатлардир. Шунингдек, Розенблюм Қўшма Штатларнинг хусусий секторини жалб этиш ва инвестициялар учун зарур шарт-шароитларни яратишга кўмаклашишда ҳам фаол иштирок этган, дейилади ҳужжатда.
2014 йилдан бошлаб Даниэл Розенблюм АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича масъул котиби вазифасида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Ўзбекистондаги ҳозирги элчиси Памела Спратлен дипломатик фаолиятини 2015 йилда бошлаган.
Мавзуга оид
17:26 / 21.12.2021
Азиз Абдуҳакимов ва Даниэл Розенблюм Тошкент ёшлар форумида экология мавзусига алоҳида эътибор қаратилганини олқишлади
19:51 / 15.09.2021
Америка элчиси Ўзбекистондаги сўз эркинлиги ҳақида гапирди
11:05 / 31.08.2019
Ўзбекистон АҚШ билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни кучайтиради
23:18 / 26.07.2019