Жамият | 16:00 / 19.09.2018
5123
1 дақиқада ўқилади

Халима Худойбердиева ижодидан 5 томлик сайланма нашр этилмоқда

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида замонавий ўзбек шеъриятининг йирик вакилларидан бири Халима Худойбердиеванинг 5 томлик сайланмаси турли йилларда нашр этилган китоблари асосида тартибланмоқда.

Жумладан, Сайланманинг 1-жилдидан ўрин олган шоиранинг беназир битикларини ўқир экансиз, туйғуларнинг ранги ва товушинигина эмас, балки қўл билан тутса бўладиган даражада моддийлашганини ҳис этасиз ва бу инжа туйғулар сизнинг ҳам кўнгил мулкингизга айланиб қолиши ҳеч шубҳасиз.

Айни кунларда мазкур китобнинг биринчи жилди тайёрланиб, кенг омма эътиборига ҳавола этиш арафасида турибди. Кейинги 4 жилди эса нашр этилиш жараёнида.