Жаҳон | 19:29 / 19.09.2018
17128
1 дақиқада ўқилади

Россияда МиГ-31 қирувчи самолёти ҳалокатга учради

Фото: ТАСС/Донат Сорокин

Нижегородск областидаги Молочная ферма посёлкаси ҳудудида МиГ-31 қирувчи самолёти ҳалокатга учради.

Самолёт ўқув-машғулот парвозини амалга ошираётган бўлган.

Учувчилар катапульта орқали самолётни тарк этишга улгуришган. Маълум қилинишича, самолёт қулашидан олдин ундан ёнғин чиққан.

Мудофаа вазирлигининг билдиришича, дастлабки маълумоларга кўра, ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлган.

МиГ-31 — товушдан тез учувчи барча об-ҳаво шароитларига мослашган тўртинчи авлод қирувчи самолёти. У 1979 йилдан туркум ишлаб чиқарила бошланган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид