Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда Woolworths супермаркетлар тармоғи игна сотишни вақтинча тўхтатди
Австралиядаги Woolworths супермаркетлар тармоғи мевалар ичидан игналар топилгани сабабли мамлакатдаги барча дўконларида игна сотишни тўхтатди. Бу ҳақда тармоқ вакилига таяниб Sydney Morning Herald газетаси хабар берди.
"Биз дўконларимизда тикув игналарини сотувдан вақтинча олиб ташлаб хавфсизлик чораларини кўрмоқдамиз. Биз учун харидорларимиз хавфсизлиги устувор ҳисобланади", — деди Woolworths вакили.
9 сентябрдан Австралияда бир нечта мевалар партиясидаги қулупнайлар ичидан игна топила бошланди. Бундай ҳолатлар дастлаб Квинсленд штатида қайд қилинган: бу ерда қулупнай егандан кейин шифохонага тушиб қолган маҳаллий фуқародан шикоят олинган. У дўстлари билан бошқа қулупнайларни текшириб, уларнинг биридан яна битта игна топган.
Игналар билан боғлиқ яна иккита ҳодиса ҳақида 17 сентябрда маълум бўлган. Виктория ва Жанубий Янги Уэльс штатларидаги супермаркетларда қулупнай текширилганда унда игна борлиги аниқланган. Австралияликлар ижтимоий тармоқларда қулупнайни истеъмол қилишдан олдин уни кесиб кўришни ёки игналар оғиз, томоқ ва ички аъзоларга шикаст етказмаслиги учун ундан пюре тайёрлашни тавсия қилишмоқда.
Полиция ушбу ҳолат юзасидан тергов бошлаб, бутун Австралиядан 7 та ишлаб чиқарувчи гумон остига тушаётганини аниқлаган. Бу компаниялар мамлакатнинг аксарият дўконларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беради ва шу сабабли барча 6 та штатга огоҳлантириш юборилган.
Квинсленд маъмурияти қулупнайларга игна тиқиб қўйилиши ҳақида маълумот берганлик учун 100 минг Австралия доллари (72 минг доллар) тўлашга ваъда берган.
Австралия бош вазири Скотт Моррисон мевалар ичига игна тиқиб қўяётган жиноятчилар учун жазони 15 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача қатъийлаштиришни таклиф қилган.
Мавзуга оид
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026
Австралиядан бошпана сўраган эронлик футболчилардан 3 нафари ватанга қайтишга қарор қилди
14:29 / 11.03.2026