Жаҳон | 07:54 / 20.09.2018
7485
1 дақиқада ўқилади

Колумбияда ҳайдовчи одамларни уриб юбориши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Колумбиянинг Гуадуас шаҳрида ҳайдовчи одамларни уриб юбориши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 10 киши жароҳат олди.

Tiempo порталининг маълум қилишича, машина одамлар аввалроқ музқаймоқ ва йогурт олиб кетаётган иккита автомобил ағдарилиб кетган йўл-транспорт ҳодисасидан кейин йўлга тўкилиб кетган маҳсулотни йиғиб олишаётганда уларни уриб юборган.

Дастлабки маълумотларга кўра, машинанинг тормози ишламай қолган. 4 киши воқеа жойида, яна 4 киши шифохонада жон берган.   

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид