Ўзбекистон | 14:22 / 20.09.2018
8212
2 дақиқада ўқилади

Мирзиёев Марказий Осиёдаги транспорт интеграциясига тўсқинлик қилаётган омилларни айтди

Фото: UzReport

Транспорт қатновини ривожлантириш бўйича умумий қарашларнинг етишмаслиги Марказий Осиё мамлакатларининг халқаро транспорт ташувлари тизимига интеграциялашувини ушлаб турибди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлари ва амалга оширилмаган имкониятлар» конференцияси иштирокчиларига йўллаган мурожаатида айтилади.

Бош вазир Абдулла Арипов томонидан ўқиб эшиттирилган мурожаатда минтақанинг халқаро транспорт тизимига интеграциялашувига тўсқинлик қилувчи бир қатор омиллар тилга олинади.

«Минтақадаги давлатларнинг халқаро транспорт тизимига интеграциялашуви ҳақида сўз юритар эканмиз, бу ижобий жараён бир қатор омиллар билан чекланиб қолаётганини айтишимиз керак. Авваламбор - транспорт қатновини ривожлантириш бўйича умумий қарашлар ва ёндашувларнинг йўқлиги», - дейилади мурожаатда.

Мирзиёевнинг сўзларига кўра, виза, транзит ва божхона жараёнларини соддалаштириш керак. Бошқа устувор йўналишлар қаторида: тариф сиёсатини уйғунлаштириш, транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва истиқболли транспорт йўлакларини шакллантириш.

Мавзуга оид