12:59 / 20.09.2018
9611

ОАВ АҚШ ҲҲКнинг «мураккаб ҳолати» ҳақида хабар берди

Фото: The National Interest 

Қўшма Штатлар мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларида ходимларнинг етишмовчилигига тўқнаш келди. Бу ҳақда The National Interest RAND маркази ва ҳисоб палатаси маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ҳозирги кунда «қийин вазиятда» қолган, сабаби одамлар етарли эмас, соҳа эса бор кучи билан ишламоқда.

Таъкидланишича, бундай кўрсаткичлар ҳарбий можаролар юз берадиган бўлса, жумладан, Россия ва Хитой томонлари билан зиддият юзага келса, Америка Қўшма Штатлари 65 фоизлик муваффақиятли авиазарбалар беради, муваффақиятли ҳаво ҳужумларининг фоизи эса 62 фоизни ташкил этади.
 
Аниқлик киритилишича, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари агар тинчликка мажбурлаш бўйича сценарийси қўлланилса, ҳаво зарбалари (46%), махсус мақсаддаги миссиялар (40%) ва разведка соҳасидаги (29%) эҳтиёжларини қисман қоплайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп АҚШ тарихидаги «энг ёмон хато» ҳақида маълум қилганди. 

Top