Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекконцерт” жонли ижрода куйламоқчи бўлганларни очиқ майдонга чақиради
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ташаббуси билан жорий йилнинг 29 сентябрь куни пойтахтда жойлашган “Халқлар Дўстлиги” санъат саройи ёнидаги байроқ остида жонли ижрода гала концерт дастури бўлиб ўтади. Ушбу концерт дастури халқ сайли тарзида ўтказилади. Уни томоша қилиш бепул.
- Мамлакатимизда фаолият юритаётган, жонли ижро этишни яхши кўрадиган, санъатсевар ўзбек халқига ўз қўшиқларини тақдим этишни истаган барча хонандалар ушбу концерт дастурида иштирок этишлари мумкин. Бунинг учун муассасага келиб учрашишлари керак бўлади. Айни дамда унда ёшлар қўшиқларини севиб тинглайдиган 10 нафар эстрада хонандаси иштирок этиш истагини билдирди, - дейди “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбари Одил Абдуқаҳҳоров.
Маълумот учун: Ушбу концерт дастури 29 сентябрь куни, соат 19:00 да бўлиб ўтади.