Жаҳон | 11:11 / 21.09.2018
3964
2 дақиқада ўқилади

Евроскептиклар Мэйнинг Brexit бўйича режасини бойкот қилишмоқчи

Фото: Jeff Overs/BBC handout via Reuters

Brexit бўйича собиқ вазир Дэвид Дэвиснинг The Huffington Post интернет нашрига берган интервьюсида маълум қилишича, «Европа тадқиқот гуруҳи»дан (ERG) бўлган евроскептиклар Британия бош вазири Тереза Мэйнинг Евроиттифоқдан (ЕИ) чиқиш бўйича режаларига қарши чиқишни мўлжаллашмоқда.

Унинг таъкидлашича, евроскептиклар аввалига келаси ҳафта бўлиб ўтадиган Консерватив партия конференциясида Мэйнинг режасини танқид қиладилар, сўнг парламентда унга қарши овоз берадилар. Шу билан бирга, Дэвиснинг маълум қилишича, бу сиёсатчилар «тош каби қаттиқ». У ўзи ERG аъзоси эмаслигини эслатиб ўтган.

Шунингдек, Дэвиснинг айтишича, унга Мэйда Brexit бўйича фақат иккита сценарий борлиги жуда ёқмаяпти: ёки унинг ўзи томонидан таклиф этилган режа, ёхуд Европа иттифоқи билан савдо келишувининг бўлмаслиги. Дэвиснинг фикрича, Буюк Британия ЕИ билан эркин савдо тўғрисидаги битимни имзолаши мумкин эди. Бу ҳозир АҚШ ва Канада ўртасидаги битимга ўхшаш бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ консерваторлар Тереза Мэйга 2019 йилда ўз лавозимидан кетишни таклиф қилишлари хабар берилганди. 

Мавзуга оид