Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остонада халқаро адабий форум бўлиб ўтмоқда
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида 20–21 сентябрь кунлари «Ҳозирги замон сўз энергияси» деб аталган адабий форум бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди Kun.uz мухбири.

Турли давлатлардан келган шоирлар, ёзувчилар, адабиётшунослар иштирок этаётган адабий анжуманда замонавий адабиётга доир муаммолар, умуминсоний муаммоларни ҳал этишда адабиётнинг ўрни, адабий алоқаларни кучайтириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилмоқда.
Форумда қатнашаётган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Нодир Жонузоқ, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Кенгес Каримовлар бугун дунёда ижод аҳлини безовта қилиб турган муаммолар ечими ҳақида гапираркан, мамлакатимизда ижодкорларга кўрсатилаётган юксак эътиборни намуна қилиб кўрсатдилар.

Мезбонлар сафида Ўлжас Сулаймонов, Мухтор Шохонов каби донгдор адибларнинг борлиги форумга ўзгача руҳ бағишлаяпти.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 7–8 август кунлари Тошкент шаҳрида халқаро адабий анжуман бўлиб ўтганди.
Мавзуга оид
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
22:23 / 14.05.2026
Осиё хотин-қизлар II форумида Бухоро декларацияси қабул қилинди
19:30 / 14.05.2026
Саида Мирзиёева Осиё хотин-қизлари иккинчи форумида иштирок этди
10:11 / 21.04.2026