14:39 / 21.09.2018
6525

Тошкентда “Матиз”ни ҳайдаб қочган шахс “Ласетти”ни ҳам олиб қочгани маълум бўлди

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 20 сентябрь куни номаълум шахс Янги Белтепа даҳасида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган А.У.га тегишли “Матиз” русумли автомашинани ҳайдаб қочган.

Кўрилган чоралар натижасида автомашина Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек ва Шукур Бурҳонов кўчалари чорраҳасида ушланиб, ушбу жиноятни Шайхонтоҳур туманида яшовчи муқаддам судланган О.А. содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Тергов жараёнида ушбу шахс шу йил 15 сентябрь куни Юнусобод туманида Юнус ота кўчасида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган Ҳ.А.га тегишли “Ласетти” автомашинасини ҳам ҳайдаб қочганлиги маълум бўлди. Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Сергели туманида жойлашган автомашина бозори ҳудудидан техник соз ҳолда топилиб эгасига қайтарилган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Top