Жаҳон | 10:49 / 21.09.2018
4880
1 дақиқада ўқилади

“Юлдузли жанглар” фильмидаги ёруғлик қиличи 180 минг долларга сотилди

Фото : Lucasfilm Ltd.

“Юлдузли жанглар: ситхлар қасоси” фильми қаҳрамони Энакин Скайуокернинг ёруғлик қиличи Лондондаги Prop Store аукцион уйи томонидан 135,3 минг фунт стерлингга (180 минг доллар) сотилди.

Энакин Скайуокер “Юлдузли жанглар” фильмининг бош қаҳрамонларидан бири бўлиб, қора кучлар томонга ўтгач Дарт Вейдер номини олган. Фильм сюжетига кўра, ушбу қилич Скайуокернинг қора кучлар томонга ўтишидан кейин йўқолиб қолган.

Аукционда қиличдан ташқари фильмдаги яна бир реквизит –  Хан Соло курткаси ҳам сотувга қўйилган. Аукцион уйининг баҳолашича, унинг қиймати 500 минг фунт стерлингдан 1 млн фунт стерлинггачани (664 минг-1,3 млн доллар) ташкил қилади. 

Фото: twitter/ Prop Store

Мавзуга оид