Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада мудҳиш ЙТҲ: 3 киши ҳалок бўлди, яна 3 киши жароҳатланди
Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, 2018 йил 22 сентябр куни соат 06:00ларда Олтиариқ тумани «Белариқ» МФЙ ҳудудидан ўтувчи ПК- 51.2 «Навбаҳор – Уч уй – Олтиариқ – Водил» автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган «Ласетти» русумли автомобиль воситаси бошқарувни йўқотган.
ФВВ хабарига кўра, у қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган «ВАЗ-2106» русумли ҳамда «Ласетти» русумли автомобиль воситалари билан тўқнашув содир этган. Натижада, «ВАЗ-2106» русумли автомобиль воситаси йўлнинг ўнг тарафидаги зовурга тушиб кетган, «Ласетти» русумли автомобиль воситаси ҳам йўлнинг ўнг тарафидаги зовурга тушиб, ёниб кетган.
ЙТҲ натижасида, 3 нафар фуқаро вафот этган, 3 нафар фуқаро тан жароҳати олган.
Вафот этган фуқаролар:
1. Бахтиёр Хожиакбаров, 1977 й.т.
2. Аъзамжон Махмудов, 1999 й.т.
3. Ахроржон Камолиддинов, 1999 й.т.
Тан жароҳати олган фуқаролар:
1. Камолиддин Маназаров, 1938 й.т.
2. Хурсаной Маназарова, 1952 й.т.
3. Дилмурод Комилов, 1989 й.т.
Жароҳатланган фуқаролар Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.