Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ҳизбуллоҳ”нинг Лотин Америкасида энг қидирилувчи аъзоларидан бири қўлга олинди
Бразилия федерал полицияси АҚШ Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ташкилоти билан боғлайдиган Асад Аҳмад Баракотни қўлга олди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
Баракот Парагвай билан чегарада жойлашган Фос-ду-Игуасу шаҳрида Парагвай берган ордер бўйича ушланган.
Маълум қилинишича, Баракот “Ҳизбуллоҳ”нинг Лотин Америкасида энг қидирилувчи аъзоларидан бири бўлиб, гуруҳнинг “молиялаштириш ва пул ювишдаги” муҳим аъзоси ҳисобланади.
“Насьон” нашрининг таъкидлашича, Парагвайда унга қарши ҳужжатларни қалбакилаштириш бўйича айблов билдирилган. Нашр маълумотларига кўра, Баракот Ливан фуқароси бўлиб, 1989 йилда Парагвай фуқаролигини ҳам олган, бироқ 2007 йилда солиқ фирибгарликлари учун ундан маҳрум этилган.
2004 йил АҚШ молия вазирлиги Баракотни “Ҳизбуллоҳ”га ғазначи сифатида ишлашда айблаган ва АҚШ банкларига унинг барча ҳисоб рақамларини музлатишни буюрган.
“Ҳизбуллоҳ” АҚШда террорчилик ташкилоти ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:23 / 27.04.2026
Ўзбекистон боксчилари Жаҳон кубоги илк босқичида 3 та медални қўлга киритди
20:04 / 23.04.2026
“Ҳизбуллоҳ” Ливан ичкарисига сиқиб чиқариладими?
16:16 / 11.04.2026
Исроил яна “Ҳизбуллоҳ” билан урушяпти. Мақсад нима?
20:59 / 09.04.2026