Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда жисмоний имконияти чекланган оилаларга уй-жой топширилди
Куни кеча Қашқадарё вилоят уй-жойга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган хотин-қизларга, эҳтиёжманд оилаларга уй жойга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи сертификат ҳамда Президент совғалари тантанали равишда топширилди. Тадбирларда Ўзбекистон Республикаси президентининг маслаҳатчиси биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев ва вилоят ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этди. Бу ҳақда KUN.UZ’га вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тантанали тадбирда 30 нафар ногиронлиги бор шахсга махсус аравача берилди, 72 оилага эса янги хонадонларнинг калитлари ва махсус сертификатлар, совға-саломлар топширилди.

- Аҳоли хонадонларига бориб ўтказилган ўрганишлар, улардан келиб тушган мурожаатлар асосида махсус жиҳозларга, уй-жойга эҳтиёжи бўлган фуқаролар рўйхати шакллантирилди, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари Мақсуда Мустафоева. – Айни пайтда ишсиз қолган, меҳнатга лаёқатли аёллар замонавий тикув машиналари билан таъминланди. Мазкур кўп қаватли уй ёнида турган эски бинодан ҳам кейинчалик самарали фойдаланиш мақсад қилинган. Унинг негизида тикувчилик цехи ташкил этилади. Ушбу цехда эса янги уйда яшовчи хотин-қизлар меҳнат фаолияти билан банд бўлади. Шунингдек, шу атрофдан ер ажратиб, мўъжаз иссиқхона барпо этиш кўзда тутилган. Унинг ишчилари ҳам янги хонадонлар вакиллари бўлади.
– Бу хушхабарни эшитиб, хурсандчилигимни ифодалашга сўз тополмай қолдим, кўзимдан ёш чиқиб кетди, – дейди шундай хонадонлардан бирининг соҳиби, 1-гуруҳ ногирони Ўткир Ботиров. Илгари соғлом эдим, иш жойим бор эди, қурувчи бўлиб меҳнат қилардим. 7 йил муқаддам бир фалокат юз бердию, оёқларим буткул ҳаракатдан қолди. Рўзғорнинг тутуми ҳам издан чиқди. Унинг устига ташландиқ бир жойда, шаҳар четидаги баракда оила билан кун кечиришга маҳкум эдик. Оғир шароитларда яшадик. Бундан 3-4 йил олдин биров уй беради, деса ишонмасдик. Бугун бу ҳақиқатга айланди. Ўзим-ку ҳаётнинг озми-кўпми яхши-ёмон кунларини кўрдим, лекин болаларимга шароит яратиб бера олармиканман, деган ўй менга сира тинчлик бермасди. Шукр, шундай кунларга етдим. Фарзандларим эмин-эркин, бахтиёр ҳаёт кечириши учун шундай шароит яратиб бераётган президентимдан жуда миннатдорман. Ўғил-қизимни шу ерда вояга кетказиб, тўйлар қилмоқчиман.
Тадбир давомида йиғилганларга дастурхон ёзилди, тадбир баҳонасида концерт дастури ҳам намойиш этилди.




Сарвар Анвар ўғли,
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
22:34 / 05.06.2026
Қурилганига 50 йилдан ошган уйларни қайта режалаштириш тақиқланди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:31 / 04.06.2026