Жаҳон | 07:54 / 22.09.2018
19993
1 дақиқада ўқилади

«Одамлар ўтларни ейишмоқда». БМТ Ямандаги вазият ҳақида маълум қилди

Фото: AP Photo/Hammadi Issa

Ямандаги вазият гуманитар фалокат ёқасида турибди, мамлакатда очарчиликдан азият чекаётган аҳоли сони 11,5 млн кишига етиши мумкин. Бу ҳақда БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари ва фавқулодда ёрдам бўйича мувофиқлаштирувчи Марк Лоукок маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

Унинг сўзларига кўра, Яман риалининг қадрсизланиши тахминан 10 миллион яманликлар учун озиқ-овқатга бўлган нархларнинг ошишига олиб келмоқда, сабаби мамлакатга деярли барча озиқ-овқат маҳсулоти импорт қилинади.

Бундан ташқари, Лоукокнинг таъкидлашича, БМТ ҳолатни очарчилик, деб аташ мумкин бўлган ўчоқларни, жумладан, «одамлар бошқа овқат бўлмагани учун баргларни ейишга мажбур бўлаётган вазиятларни» кўрмоқда.

Мавзуга оид