Спорт | 22:39 / 22.09.2018
90027
1 дақиқада ўқилади

Шаҳрам Ғиёсов "Уэмбли"да рақибини рингга қулатиб навбатдаги ғалабасига эришди

Фото: Twitter/DAZN_USA

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов Лондондаги "Уэмбли" стадионида ўзининг навбатдаги жангини ўтказиб, никарагуалик Хулио Лагуна устидан ғалабага эришди.

Саккиз раундга мўлжалланган жангнинг тўртинчи раундида кетма-кет зарбалар берган Шаҳрам рақибини рингга қулатганидан сўнг ҳакам жангни тўхтатди.

Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги бешинчи жангида бешинчи ғалабасига эришди.

Аввалроқ Шаҳрам бу сафарги рақиби энг кучлиси эканини қайд этиб ўтганди.

Мавзуга оид