Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТИВ Кореялараро саммит якунлари бўйича баёнот берди
Фото: REUTERS / Pyeongyang Press Corps/Pool
Ўзбекистон Республикаси 2018 йил 18-20 сентябрь кунлари Пхеньян шаҳрида бўлиб ўтган Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин ва КХДР Давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин иштирокидаги саммитнинг тарихий якунларини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар бермоқда.
Эришилган келишувлар икки давлат лидерларининг конструктив алоқалар ҳамда Кореялараро муносабатларни сифат жиҳатдан янги ўзаро ишонч, дўстлик ва ҳамкорлик асосида шакллантириш борасидаги қатъий қарори ва қобилиятидан гувоҳлик бермоқда.
Ўзбекистон Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудудни ташкил этиш ташаббускори сифатида Корея ярим оролини тўлиқ денуклеаризация қилиш борасидаги томонлар кўрсатган сиёсий ирода ва уларнинг интилишларини юксак баҳолайди.
Ўзбекистон Саммитда қабул қилинган Пхеньян Декларацияси қоидаларининг амалда ҳаётга татбиқ этилиши шубҳасиз минтақада ўзаро ишонч, мустаҳкам тинчлик ва барқарорни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР ва Жанубий Корея ҳарбийларини қуролсизлантирилган ҳудуддан олиб чиқа бошлаши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:34 / 29.12.2025
КХДР Сариқ денгиз йўналишида икки қанотли ракета синовини ўтказди
18:08 / 17.12.2025
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Японияга боради
09:03 / 15.12.2025
Прокурор: Жанубий Корея собиқ президенти КХДРни тажовузга ундамоқчи бўлган
21:09 / 04.12.2025