Ўзбекистон | 17:33 / 24.09.2018
5964
2 дақиқада ўқилади

Андижонда МДҲда ягона япон тилидан тест имтиҳонлари қабул қилувчи марказ очилди

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Андижон Машинасозлик институтида Марказий Осиё ва МДҲда ягона япон тилидан тест имтиҳонларини қабул қилувчи NAT-TEST Маркази ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда KUN.UZ’га Андижон Машинасозлик институти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Марказнинг очилиш маросимига япониянинг NAT-TEST Маркази раҳбари Камата Атсуши ҳам ташриф буюрди. Юксак мартабали мехмон марказ ва ундаги шароитлар билан танишар экан, яратилган шароит ва имкониятларга юқори баҳо берди ва ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлигини таъкидлаб ўтди.

Камата Атсуши ва Андижон Машинасозлик институти ректори У.Саломовлар NAT-TEST Марказини тантанали равишда очиб беришди. Шундан сўнг Марказнинг фаолияти, истиқболли режалар, Япон тилидан тест имтиҳонларини қабул қилиш жараёнлари билан боғлиқ бир қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди.

– Ўзбекистон улкан имкониятлар юрти эканлигига яна бир бор гувоҳ бўлмоқдаман, – деди Камата Атсуши. – Марказий Осиёда ягона бўлган бу марказда япон тилидан тест имтиҳонларини топшириш учун барча шароитлар яратилган. Ўйлайманки, ҳар томонлама қулай ва самарали бўлган ҳамкорлигимиз узоқ давом этади. Юксак даражадаги эътибор учун ташаккур деб қоламан.

Мавзуга оид