Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги корхонада ёнғин содир бўлди
Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Фақат корхонанинг 90 метр квадрат майдонида бўёқ қолдиқлари ёниб кетган.
Андижон шаҳрида жойлашган корхонада ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2024 йил 10 сентябр куни соат 23:58 да вилоят ФВБга Андижон шаҳрида жойлашган Uz Koram Ko МЧЖда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ёнғин қутқариш экипажи соат 00:06 да айтилган манзилга етиб борган ва соат 00:55 да ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида МЧЖнинг шамоллатиш вентеляция шахтасида 90 метр квадрат майдонда бўёқ қолдиқлари ёниб зарарланган.
Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким вафот этмаган ва жароҳат олмаган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Кеча, 10 сентябр куни Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган бўёқ ишлаб чиқариш корхонасида ҳам ёнғин юз берганди. Ўт ўчирувчилар уни 4,5 соатда ўчиришган.
Мавзуга оид
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
12:29 / 25.06.2026