21:35 / 24.09.2018
20842

Билл Гейтс пулларини нималарга сарфлайди

Фото: Flickr

Хайрия 

1994 йилда Билл ва Мелинда Гейтс таълим ва соғлиқни сақлашни қўллаб-қувватлаш, кам таъминланганларга ёрдам бериш учун Уильям Гейтс фондига асос солган.  

2013 йилда фонд маблағи 34,6 млрд доллар деб баҳоланган.

2010 йилда Гейтс барча миллиардерларга ўз бойликларининг ярмини хайрияга сарфлашни таклиф қилган. Унинг таклифига 40 нафар миллиардер рози бўлган.  

Санъат

Гейтс 1994 йилда Леонардо да Винчининг «Лестер кодекси» рисоласини 30 млн долларга сотиб олган. Кодекс 2003 йилдан буён Сиэтлдаги бадиий музейда сақланади.  

Университетлар

Гейтс Стэнфорд университетида Гейтснинг компьютер фанлари биноси қурилишига 6 млн доллар ажратган. Бинода компьютер фанлари бўлими ва компьютер тизимлари лабораторияси жойлашган.

1999 йилда Гейтс Массачусетс технология институтида компьютер лабораторияси қурилиши учун 20 млн доллар ажратган.

Вегетарианлар учун гўшт 

Таъми ҳақиқий гўштни эслатувчи гўшт яратиш устида иш олиб бораётган Impossible Foods лойиҳаси учун Билл Гейтс 2013 йилдан 2017 йилгача 208 млн доллар ажратган.

Гейтс шунингдек, 2015 йилда Лос-Анжелесдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Beyond Meat заводига 17 млн доллар маблағ берган.

Фото: Flickr

Чиқиндилар

Waste Management холдинги чиқиндиларни бошқариш ва улар билан боғлиқ экологик хизматларни кўрсатади. Билл ва Мелинда Гейтс фонди холдингнинг 1,46 млрд долларлик акциясига эгалик қилади.

Петиция

Дунёнинг 196 мамлакатида 150 млндан ортиқ фойдаланувчига эга Change.org сайти 2014 йилда Гейтс ва бошқа инвесторлардан 30 млн доллар олган.  

Энергетика

2015 йилда Билл Гейтс ва Марк Цукерберг соф муқобил энергия манбаларини топиш ва ишлаб чиқиш бўйича инвестициялар жалб этиш учун Breakthrough Energy Coalition фондини ташкил этган.

2018 йилда Гейтс компания ва биноларни электр энергияси билан таъминлаш учун юқори самарали генераторлар ишлаб чиқариш бўйича EtaGen стартапига инвестиция киритган.

Энергетика билан боғлиқ яна бир лойиҳа — Varentec. У шаҳар электр тармоқларининг самарали ишлашига ёрдам беради. Гейтс бу стартапга 2014 ва 2015 йилларда инвестиция киритган.

Саратон диагностикаси 

2016 йилда ташкил этилган Grail компанияси қон таҳлили ёрдамида саратонни дастлабки босқичида аниқловчи технологияни ишлаб чиқиш билан шуғулланади. 

Компанияга Гейтс, Жефф Безос ва Google Ventures молиявий ёрдам кўрсатган.

Фото: Flickr

Криптовалюталар

2017 йил октябрда Билл ва Мелинда Гейтс фонди Ripple криптовалюта лойиҳасини қўллаб-қувватлаган.  

Bloomberg’га берган интервьюсида Гейтс рақамли валюталар қашшоқликни йўқ қилишга ёрдам беришини айтганди.

Альцгеймер касаллигини даволаш

2017 йил ноябрда миллиардер ақли ожизликни диагностика қилиш фондига 50 млн доллар инвестиция киритган.  

«Ақлли» шаҳар

2017 йилда Гейтсга қарашли Cascade Investment инвестицион гуруҳи Аризона штатидаги «ақлли» Бельмонт шаҳрини ривожлантириш учун 80 млн долларга яқин маблағ ажратган.  

Грипп

2018 йил апрелда Гейтс Google ҳаммуассиси Ларри Пейж билан ҳамкорликда гриппга қарши универсал вакцина яратиш учун 12 млн доллар ажратишини эълон қилган.  

Биотехнология ва тишлар

Хитойнинг биотехнология бўйича Phase Scientific стартапи 2018 йилда Билл ва Мелинда Гейтс фонди, АҚШ фанлар бўйича миллий агентлиги ва миллий соғлиқни сақлаш институти ва бошқалардан 10 млн доллар маблағ олган.

Билл Гейтс 2018 йил мартда Нигерия соғлиқни сақлаш тизимига унинг фонди 1 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритганини маълум қилди.

Фото: Pixabay

Мутант чивинлар 

Генетик модификацияланган чивинлар бошқа чивинларни ўлдиради. Гейтс безгакни йўқ қилиш учун 2018 йилда мутант чивинлар яратишга 4 млн доллар сармоя киритишга қарор қилган.

Таълим 

2018 йилда Гейтс шунингдек Америкадаги таълим дастурлари учун 460 млн доллар ажратган. Бу маблағ беш йил давомида молиявий эҳтиёжманд талабаларнинг коллежларга киришга тайёрланиши учун сарфланади. 

Top