Жаҳон | 14:31 / 24.09.2018
4879
1 дақиқада ўқилади
ОАВ Трамп БМТ Бош ассамблеясида қайси мавзуда нутқ сўзлашини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп 25 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеясининг 73-сессиясида чиқиш қилади. У ушбу чиқишида халқаро савдо ислоҳотлари ҳақида нутқ сўзлайди. Бу ҳақда Axios портали Оқ уйдаги манбасига таяниб хабар бермоқда.
Нашрнинг иккинчи манбаси эса, бошқа давлатлар билан ҳамкорлик масаласида «ўзаро ҳурмат ва суверенитет» Оқ уй раҳбари нутқининг асосий мавзуси бўлишини таъкидлаган.
Маълумот ўрнида: БМТ Бош ассамблеяси 73-сессияси ўз ишини Нью-Йоркда 24 сентябрда бошлайди. Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп БМТ Бош ассамблеяси майдончаларида Франция, Буюк Британия, Исроил, Миср, Япония ва Жанубий Корея раҳбарлари билан учрашади.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024