Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликлар бўйича концепция тасдиқланади
Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини 2019-2022 йилларда ошириш бўйича концепция тасдиқланади. Бу ҳақда президентнинг тегишли қарори лойиҳасида айтилади.
Концепцияда қуйидагилар билан кураш стратегик устувор аҳамиятга эга бўлади:
а) юқумли бўлмаган касалликлар хатари омиллари:
носоғлом овқатланиш;
кам жисмоний фаоллик;
ортиқча тана массаси;
тамаки ва алкоголь истеъмол қилиш, кальян ва электрон сигареталар чекиш;
қон босимининг юқорилиги, глюкоза ва қондаги холестериннинг юқори даражаси.
б) тўрт гуруҳдаги касалликлар:
юрак-қон томир касалликлари: артериал гипертония, миокард инфаркти; инсульт;
қандли диабет;
нафас олиш органларининг хроник касалликлари; ўпка касалликлари; бронхиал астма;
салбий ўсимталар: ошқозон ости бези саратони, ўпка саратони ва бошқалар.
Мавзуга оид
14:24 / 14.03.2026
Хивада «Боқий шаҳар» концепцияси асосида янги ҳудуд барпо этилади
17:48 / 26.12.2025
Байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмуни янада кучайтирилади
18:45 / 16.10.2025
Россияда 2026-2030 йилларга мўлжалланган давлат миграция сиёсати концепцияси тасдиқланди
18:08 / 10.10.2025