Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дональд Трамп янги сайлов жараёнларига Хитой аралашаётганини маълум қилди
Фото: Getty Images
АҚШда ўтказилаётган сайлов оралиқ жараёнларига Хитой таъсир этишга уринмоқда, дейди АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ Хавфсизлик кенгаши минбаридан.
Президентнинг фикрича, расмий Пекин амалдаги АҚШ президентини қўллаб-қувватлайдиган сиёсий партия ғолиб бўлишини истамайди.
«Афсуски, 2018 йил ўтказилиши режалаштирилган сайловдан олдинги жараёнларга Хитой томони аралашаётгани бизга маълум бўлди. Ушбу ноябрда бўлиб ўтадиган сайловда менинг маъмуриятимга қарши тиш қайраганлар кўп. Мен Хитой билан савдо муносабатларида очиқ зиддиятларга бораётган илк АҚШ президентиман, табиийки, улар менинг партиям ғалаба қилишини истамайди», дейди Трамп.
Шунга қарамасдан, АҚШ давлат раҳбари Хитойнинг Америка ички сиёсатидаги жараёнларга қандай таъсир ўтказишга муваффақ бўлгани ҳақида аниқ маълумот бермади.
Хитой кутилаётган ҳафтада ўтказилиши режалаштирилган савдо бўйича музокараларни бекор қилишга мажбур, негаки, АҚШ бундан аввал Хитойнинг 200 миллиард доллар қийматидаги товарларига нисбатан божхона тарифини яна 10 фоизга оширди.
«Савдо муносабатларидаги нотенглик бизга зарар қилади», дейди АҚШ президенти.
Мавзуга оид
22:43 / 30.01.2026
БМТ «муқаррар молиявий инқироз» хавфи остида экани маълум бўлди
21:10 / 21.01.2026
БМТ «глобал сув банкротлиги» даври бошланганини эълон қилди
22:38 / 20.01.2026
Исроил БМТ Фаластин қочқинларига ёрдам агентлиги қароргоҳини бузиб ташлади
15:27 / 14.01.2026