Ўзбекистон | 21:09 / 26.09.2018
2451
1 дақиқада ўқилади

Инҳа университетида тадқиқотларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Музаффар Жалолов ва Жон Макгрегор

Инҳа университети (IUT)да ЕХҲТ координатори Жон Макгрегор ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Музаффар Жалолов иштирокида учрашув бўлиб ўтди. 

Тадбирда Музаффар Жалолов университет тарихи, барчаси қандай бошлангани ва яқин келажакда нималар режалаштирилаётгани ҳақида қисқача сўзлади. Шунингдек университетнинг тўрт йил ичида эришган ютуқлари ҳақида сўз борди. Жумладан, ректор талабалар учун ўқув дастури, университет қошидаги тадқиқот маркази ва тайёрлов курслари ҳақида маълумот улашди. 

Учрашув давомида томонлар университетда тадқиқотларни ривожлантиришга эътиборни қаратиш бўйича қандай қилиб самарага эришиш мумкинлиги масалаларини муҳокама қилишди. Таълим ва тадқиқотларнинг бутун мамлакат иқтисодиёти ўсишига таъсири мавзуларига тўхталиб ўтилди. 

Бундан ташқари, ЕХҲТ тадбирида қандай қилиб давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги механизми орқали университетга ҳар томонлама фойда келтириш мумкинлиги ҳақида сўз юритилди.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид