Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Венесуэла президенти билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ Бош ассамблеяси майдонларида Венесуэла президенти Николас Мадуро билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди.
“Агар у (Мадуро) учрашишни истаса, учрашамиз”, деб айтган Трамп журналистларга.
Трамп Венесуэладаги вазият ҳақида гапираркан, уни “шармандали” деб атаган ва АҚШ шу муносабат билан “ҳар қандай вариант”га тайёрлигини таъкидлаб ўтган. Трамп “кучли ва камроқ даражада кучли вариантлар” кўрилаётганини қўшимча қилган.
“Венесуэла одамлари ажойиб одамлар. Биз улар ҳақида ғамхўрлик қиламиз”, деб айтган Трамп.
Трамп 25 сентябрда БМТ минбаридан Венесуэладаги оғир иқтисодий ва сиёсий вазият учун Мадурони кескин танқид қилди.
Мавзуга оид
19:07 / 25.04.2026
АҚШ Венесуэла ҳукуматига Мадуронинг ҳимояси учун ҳақ тўлашга рухсат берди
09:49 / 24.04.2026
Мадуронинг ағдарилишидан 400 минг доллар ишлаб олган АҚШ Махсус кучлари ҳарбийси қўлга олинди
13:01 / 07.03.2026
АҚШ ва Венесуэла дипломатик муносабатларни тикламоқда
14:19 / 27.02.2026